Бу мудҳиш воқеа Самарқанд вилояти Нарпай туман тиббиёт бирлашмаси ҳомиладорлар хасталиги бўлимида акушер-гинеколог шифокори бўлган Азиз Холмуродовнинг айби билан содир бўлди.
“Jahon.uz”га ушбу ҳолатдан бохабар ишончли манбасининг хабар беришича, 1-1409-1901/95-сонли жиноят иши 2020 йил 16 январь куни жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган ва судланувчига жазо тайинланган.
Шифокор Азиз Холмуродов марҳума Б.Н.ни навбатчи акушер-гинеколог сифатида қабул қилиб, аёлга амалдаги миллий стандарт талаблари бўйича текшириш режаси тузмасдан, унинг анамнезидан чуқур ўрганмасдан юзаки қараб, беморнинг қондаги гемоглабин миқдори (Hb-60) паст бўлишига қарамасдан оғир анемияни даволаш учун беш кун давомида бирор маротаба даво муолажалари ўтказмаган.
Уни даволаш учун қон ва қон ўрнини босувчи препаратларни ўз вақтида қуймаган ва беморнинг умумий ҳолатидан келиб чиқиб, бачадондан қон кетиши хавфини билгани ҳолда, керакли дори дармонлар билан даволаш, беморда мавжуд бўлган оғриқни тўхтатиш чораларини кўрмасдан, салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида УТТ ва қон таҳлили текширувларини динамик тарзда ўтказиб, қоғоноқ суви ва хомилалар ҳолатини ўрганиб бормаган.
Шифокор ҳомилалар она қорнида вафот этганлиги ва бачадондан қон кетганлигини ўз вақтида аниқлаган ҳамда ҳомилани режали, қон ва қон ўрнини босувчи препаратлар заҳирасини таъминлаб операция йўли билан олиб ташлаш тактикасини қўлламай, беморнинг аҳволи оғирлашган бўлишига қарамасдан, малакали шифокорлар билан консилиум қилиб, оператив даво муолажаларини бошлаш чораларини кўрмаганлиги натижасида ҳомиладор аёл Н.Б.нинг “ривожланмаган эгиз ҳомилани ўлими фонида кечган геморрагик шок ва ДВС синдроми билан асоратланган бачадондан ўткир қон кетиши” натижасида шифохонада вафот этишига сабабчи бўлган.
Жабрланувчи (Н.Б.нинг турмуш ўртоғи) Н.М. турмушидан икки нафар фарзанди бўлганлигини, биринчи фарзанди 20.08.2008 йилда туғилгани, иккинчи фарзанди 2010 йилда туғилгани, бироқ Нарпай туман тиббиёт бирлашмасида туғилганидан сўнг бир кун ўтиб вафот этганлигини, учиничи фарзанди 2013 йида туғилгани, турмуш ўртоғи фарзандларини ўзи вояга етказаётган бўлганлигини, турмуш ўртоғи учинчи фарзандига ҳомиладор бўлганлигини айтиб берди.
Аёлининг оғир аҳволида қолганини кўрган Н.М. шифокорлар қон кераклигини айтишганида, қони минус 3 бўлган 15 нафар танишларини чақириб келганлиги, улардан олтитасининг қони тўғри келгани, шифокорлар фақатгина 3 кишидан қон олишгани ҳам қўшимча қилиб ўтди.
Ушбу ўлим ҳолати юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ССВ Суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Мураккаб экспертизалар бўлими эксперти қуйидагиларни билдириб ўтган.
Н..Б.нинг ўлими даволовчи врач томонидан даволаш тадбирлари миллий стандартларига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилгани, бемор шифохонага тушган вақтида қондаги гемоглобин миқдори (HЬ-60) паст бўлсада, оғир анемияни даволаш учун қон ва қон ўрнини босувчи препратлар қилинмагани, УЗИ текширувини ўтказиб, қоғоноқ суви ва ҳомилалар ҳолати ўрганилмагани натижасида юз бергани исботланган.
Ҳаттоки шифокор беморнинг қон гуруҳи даволаниш жараёнида АВ (IV) Rh-манфий эканлиги, кейинчалик даволаш жараёнида В (III) Rh манфий аниқлагани, бу натижаларга врач лаборант ёки гемотрансфузиолог ёрдамида аниқлик киритиб қон ва қон ўрнини босувчи препаратлар ўз вақтида қуймаганлиги ҳам аниқланган.
Суд барча ҳолатларни ўрганиб, судланувчи Холмуродов Азиз Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топди ва унга, Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисмига кўра, ҳар ойда иш ҳақининг 20% миқдорида давлат фойдасига ундириш шарти билан 2 (икки) йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.
Тасодифий хабарлар
Rossiya robot doktori odamlarga qaraganda yaxshiroq maslahat beradi
Туркияда денгиз устига қурилган янги аэропорт очилди
Тадбиркорларга бир неча ваколатлар бериладиган бўлди
Россияда Telegram'да ёзишмаларни ўқий оладиган жосус-дастур аниқланди
Наманганда автомашина олиб қочган шахс ЙТҲда ҳалок бўлди