Европа газ учун тўловни рублда тўлашдан бош тортган тақдирда Россия газини сотиб олиш бўйича амалдаги шартномалар тўхтатилади, деб маълум қилди Россия президенти Владимир Путин.
"Ҳеч ким бизга текинга ҳеч нарса сотмайди. Биз ҳам хайрия қилмоқчи эмасмиз. Яъни мавжуд шартномалар тўхтатилади", — деб таъкидлади Россия президенти
Аввалроқ, Путин дўст бўлмаган давлатлар билан газ савдоси қоидалари тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди. Унга кўра, бу каби давлатлар Россия банкларида рублда ҳисоб очиши керак бўлади.
Агар дўст бўлмаган мамлакатлардан келган харидорлар янги тўлов шартларини бажармаса, амалдаги газ етказиб бериш шартномалари тўхтатилади, деди Путин.
Янги қоидалар 1 апрелдан кучга кириши маълум қилинди.
Тасодифий хабарлар
Мирзиёевнинг Матбуот котиби Украинадаги вазият бўйича Ўзбекистоннинг позициясини очиқлади
Гризманн: "Барселона"га ўтганимдан сўнг Месси менга қўнғироқ қилмади"
Маҳмуд Муродов UFC'даги навбатдаги жангида имкониятни бой берди
Конор Макгрегор ва Дастин Порье эртанги жангда қанчадан пул ишлаб олади?
“Фарғоналик окахонларга бўлавермайди”. Қоидани бузган ИИБ ходими жазоланди