Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб мобил телефон рақамини ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Вазирликда давлат рўйхатидан ўтказилган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига кўра, мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида абонентга ажратилган абонент рақамини бошқа мобил алоқа оператори билан янги шартнома тузишда сақлаш ва ундан фойдаланиш мумкин.
"Масалан, агар сиз UzMobile абоненти бўлсангиз телефон рақамингизни ўзгаришларсиз айнан шу кўринишда (коди билан бирга) Beeline абоненти сифатида расмийлаштиришингиз мумкин. Бунинг учун мобил алоқа компанияси билан тегишли шартнома тузилади", дейилади Адлия хабарида.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда чиройли авторақам 600 млн сўмга сотилди
Ҳусанов Роналду билан майдонда нималар ҳақида гаплашганини айтди
Агар Месси "Барселона"га қайтмоқчи бўлса, клуб унга бир нечта шартларни қўяди
Олимлар яқин 10 йилда рекорд даражадаги жазирама ҳақида огоҳлантиришди
Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан яна бир шафқатсизлик аниқланди