Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган 9 ойи (январь-сентябрь) давомида жами 4294 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, уларда 1293 киши вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг 9 ойлик статистик маълумотларида сўз боради.
Йўл-транспорт ҳодисалари 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 510 тага камайганини кўриш мумкин.
Сўнгги 9 ой давомида рўй берган ЙТҲлар оқибатида 1293 та ўлим ҳолати қайд этилган. Жами 3886 киши тан жароҳати олган.
ЙТҲларининг 728 таси болалар, 1919 таси пиёдалар, 579 таси велосипед ҳайдовчилари, 146 таси лицензияга эга бўлмаган таксилар ва 77 таси мотоцикллар иштирокида содир бўлган.
Маълум қилинишича, республика бўйлаб энг кўп ЙТҲ Фарғона вилоятида — 666 та (2019 йил январь-сентябрь оралиғида — 712 та), Тошкент вилоятида — 495 та (688 та) ва Тошкент шаҳрида — 487 та (518 та), энг ками эса Сирдарё — 101 та (105 та), Жиззах — 118 та (177 та) ва Навоий — 144 та (153 та) вилоятларида кузатилган.
Сурхондарё вилоятида ўтган йилгига нисбатан ЙТҲлар кўрсаткичи 34 фоизга камайган ва 186 тани (2019 йил январь-сентябрь оралиғида — 283 та) ташкил қилган.
Шунингдек, ҳисобот даврида йўл-транспорт ҳодисалари асосан пиёдалар йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтиши (17,8 фоиз), белгиланган тезликка риоя қилмаслик (15,5 фоиз), велосипед йўлаклари ташкил этилмагани (6,3 фоиз), чарчоқлик ёки ухлаб қолиш (6,2 фоиз) ва автомобилни маст ҳолатда бошқариш (1,7) каби ҳолатлар оқибатида содир бўлган.
Ушбу давр мобайнида республика бўйлаб жами 3 912 559 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланган.
Шулардан:
• 2 130 163 таси – қўпол қоидабузарликлар;
• 565 581 таси – хавфсизлик камарини тақмаслик;
• 282 739 таси – қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;
• 121 373 таси – пиёдалар қоидабузарлиги;
• 114 486 таси – светофорга бўйсунмаслик;
• 27 308 таси – телефондан фойдаланиш;
• 20 278 таси – маст ҳолда бошқариш;
• 7 928 таси – ЙПХ ходимларига бўйсунмаслик;
• 7 890 таси – ноқонуний қорайтирилган ойна.
Тасодифий хабарлар
Кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Фарғонадаги ички ишлар бўлимидан 20 ёшли йигитнинг ўлиги чиққани айтилмоқда
у уруш узоқ давом этади – Макрон
Путиннинг кортежи қай даражада ҳимояланган?
Наманганда шифокор фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди: унга қандай ҳукм ўқилди?