7 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов сентябрь ойида ҳам тўйларга чеклов сақланиб қолишини айтиб ўтди.
Рустам Икромовнинг маълум қилишича, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 31 августдаги 45-сонли баёнига мувофиқ айни кунларда 30 кишилик тўйлар ўтказилишига рухсат берилган.
«Агар карантин чоралари кучайтирилмаса, шу тартиб сентябрь ойида ҳам давом этади», – деди мутахассис.
Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 5 сентябрдан Ўзбекистонда карантин талабларини қисқартириш билан бирга, бир қатор карантин чекловлари сақлаб қолиниши маълум қилинган. Жумладан, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш белгилаб қўйилган.
Тасодифий хабарлар
Турк компанияси Украинада “Bayraktar” дронларини таъмирлайди
Россияда заҳарланган ўзбекистонлик вафот этди
Хитой Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлайди – ОАВ
Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг қачон бўлиши эълон қилинди
Ижтимоий тармоқларда кўтарилган шов-шувли "снос" масаласи — Аслида нима бўлган эди?..