Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади. Бу ҳақда махсус комиссиянинг навбатдаги қарори эълон қилинди.
Унга кўра, карантин 1 августгача узайтирилди:
– Ҳудудларни уч тоифага ажратиш амалиёти августгача давом этади. Жамоат жойларида ниқоб ва антисептикдан фойдаланилиши бўйича назорат кучайтирилади.
– Тадбиркорлик субъектларида белгиланган санитария талабларига риоя этилмаслиги оқибатида коронавирус аниқланса, бу объектлар ва шахсларни карантинга олиш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланади.
– 1 августдан давлат боғчалари фаолиятига рухсат берилади
– 15 июндан «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда хусусий боғчалар очилади. Уларда машғулотлар 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.
– Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида «Афросиёб» поездлари ҳаракатига рухсат берилди. Бундан ташқари, Тошкентдан Бухоро, Термиз, Хива, Нукус шаҳарларига ва акс йўналишларда поездлар қатнови тикланади. Андижондан Хива, Бухоро, Термиз шаҳарларига ва акс йўналишларда ҳам поездлар ҳаракатига изн берилди.
– Автотранспорт воситасида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди.
Тасодифий хабарлар
“Uzbekistan Airways” талабалар учун 50 фоиз чегирма эълон қилди
Намангандаги хамма кутган, Кўприк қурилиши ҳал қилувчи паллада
Наманган вилояти ДХХ 600 минг доллар четга чиқиб кетишини тўхтатиб қолди
Комилов АҚШда Блинкен билан музокара ўтказди
Ҳайдовчилар диққатига! 1 январдан кундуз куни ҳам "фара"ларни ёқиб юриш шарт