Бугун, 12 мартдан Ўзбекистондаги тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 11 050 сўмгача кўтарилди. Шу тариқа мамлакатда доллар курси тарихидаги энг юқори кўрсаткич яна янгиланди.
Айрим тижорат банклари АҚШ долларини 11 040-11 050 сўмдан сотиб, 10 970-10 980 сўм оралиғида сотиб олмоқда.
Маълумот учун, долларнинг Марказий банк томонидан белгиланган расмий курси 14 мартдан 10 998,06 сўмни ташкил қилмоқда. 11 март ҳолатига расмий курс 10 957,36 сўмга тенг.
Қайд этиш керакки, ҳафтанинг шанба куни банклар ишламайди. Шунинг учун кўпгина банклар ҳозирча доллар курсини янгиламаган. Душанба куни деярли барча банкларда доллар курси 11 040-11050 сўм атрофида белгиланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин
Саида Мирзиёева муҳим воқеа ҳақида сўзлади
Фарғона каналида эркак ўзини, собиқ хотинини ва қизини ҳалок қилди
Сартарошхонада ниқоҳ ўқиган сохта мулла қамалди
Янгиқўрғон туманида бош мутахассис пора билан қўлга тушди