Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараси фуқароларнинг эркин кириб–чиқиши учун ёпиқлигича қолмоқда. Тожикистонда коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича республика штаби Ўзбекистон билан чегарани очиш тўғрисидаги қарорни қабул қилмаган. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.
“Биз кеча, 1 октябрь куни Ўзбекистондан уларнинг чегерани очиш мақсадида йўллаган расмий хабарномасини олдик. Тегишли хатни Республика штабига юбордик. Айни вақтгача штабдан жавоб олмадик”, дейилган Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Ташқи сиёсат идорасининг таъкидлашича, пандемия сабаб чегарани очиш, ундан ўтиш ва чекловларни ўрнатиш тўғрисидаги қарорни Республика штаби қабул қиляпти.
Нашр фуқаролар Тожикистонда президентлик сайлови ўтказилгач, чегарадан эркин ўтишига рухсат берилишини тахмин қилган. Тожикистонда сайлов 11 октябрга белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарори билан 1 октябрдан чегараларни очиш ва аввал ўрнатилган барча чекловлар олиб ташлаш белгиланганди.
Манба: Qalampir.uz
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусдан ўлган одам қандай дафн қилинади?
Исроил Эрон билан урушга қанча маблағ сарфламоқда?
Шавкат Мирзиёев 3 кунлик ташриф билан Қозоғистонга боради
Шавкат Мирзиёев Эрдўған бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Қирғизистон Шавкат Мирзиёевнинг ташрифини интиқлик билан кутмоқда,- Нуран Ниёзалиев