Амир Сабаҳ IV вафотидан сўнг валиаҳд шаҳзода Наваф ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳ Кувайтнинг янги амири этиб тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича давлат вазири Анас Холид ал-Салоҳ баёнотига таяниб хабар берилмоқда.
Давлат вазирининг таъкидлашича, Вазирлар Маҳкамаси конституциянинг 4-моддасига мувофиқ валиаҳд шаҳзода шайҳ Наваф ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳни Кувайт давлатининг янги амири этиб тайинлаган. Расмий идоралар фаолияти уч кунга тўхтатилган. Мамлакатда 40 кунлик мотам эълон қилинган.
Маълумот учун, Кувайт амири шайх Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳ IV кеча, 29 сентябрь куни вафот этганди. 91 ёшли амир АҚШда даволанаётган бўлган.
Тасодифий хабарлар
Банкларда доллар курси 10 860 сўмгача кўтарилди
Газ қазиб олиш қисқаришда давом этмоқда, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам камайишни бошлаган
САЛКАМ 700 МИЛЛИАРД СЎМГА ЯҚИН ҚҚС КОРХОНАЛАРГА ҚАЙТАРИЛДИ
«Сен бўлмасанг бошқаси» – Россияда Instagramнинг аналоги яратилди
Ўзбекистон Украинага инсонпарварлик ёрдамини юборди