Ижтимоий тармоқларда “НАМАНГАНДА ГАИ БИЛАН ТОРТИШУВ” изоҳи билан тарқалган видеолавҳа юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилди. Ўрганишлар натижасида қуйидагилар маълум бўлди.
Жорий йил 2 апрель куни Режа-тақсимот асосида Наманган шаҳар И.Каримов кўчасида (5-тармоқ) ЙПХБ 2-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ катта инспектори хизмат олиб бораётган вақтида 50 E 409 QA Нексия русумли автомашинаси Наманган шаҳар И.Каримов кўчасида соат 10:10 чамасида Йўл ҳаракати қоидаларини 12-бандини бузиб, "Уяли қўл телефонидан фойдаланганлиги учун" тўхтатиб текширилган. Ҳайдовчи хужжатларини тақдим қилгандан сўнг, ЙПХ инсектори унга қоидабузарлик ҳолатини тушунтирган. Ҳайдовчи эса буни тан олмасдан, инспектордан исботлаб беришини сўраган.
Инспектор томонидан визуал кузатув орқали аниқланганлиги яъни кўз билан кўрганлиги тушунтирилган вақтида, ҳайдовчи “Менга қонун билан эмас, боди камерадан кўрсатиб беринг” деб талаб қилган. ЙПХ инспектори видеоёзувни кўриш учун сервер жойлашган манзилга бориш лозимлигини тушунтирганда ҳайдовчи боришни ҳохламай, шу ерда кўрсатишни талаб қилган. ЙПХ инспектори автомашина газ баллони капронлигига шубҳа қилиб, орқа юк хонасини очишни талаб қилган ва иккита холис иштирокида кўздан кечирилган. ЙПХ инпекторини тушунтиришига қарамай эшитишни хохламай ўзини гапини мақул деб телефон орқали тасвирга олган, (Қоидабузарлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилмаган) 2-гуруҳ Командири катта лейтенант Р.Султонов томонидан тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг олган тасвирини ўчириб ташлаганлигини айтиб, қилган хатти-харакатлари нотўғрилигини билиб, узр сўраб ҳаракатланган. Бироқ, орадан бироз вақт ўтиб, ЙПХ инспектори билан ўзаро муносабатини ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборган.
Вилоят ЙҲХБ кадрлар бўлими томонидан инспекторга келгусида фуқаролар билан зиддиятларни келтириб чиқармаслиги, хато ва камчиликларга йўл қўймаслиги борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бу хақида Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди
Тасодифий хабарлар
Отабек Умаров Ўзбекистонга қайтди
Бозорларда картошка ва сабзи нархи ошди
2 октябр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 25 даражагача кўтарилади
Демак, афсона! Олимлар Лох-Несс махлуқининг мавжудлиги борасида ҳеч қандай далил топа олишмади
Суратлари тарқалиб кетган фарғоналик аёл депутатлик номзодидан воз кечди