Бугун, 24 февраль куни Украина ҳаво ҳудуди йўловчи ҳаво кемалари қатновлари учун ёпилиши муносабати билан “Uzbekistan Airways” АЖ Киевга парвозларни бекор қилди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Украина ҳаво ҳудуди йўловчи ҳаво кемалари қатновлари учун ёпилиши муносабати билан HY - 3731/3732 Тошкент – Киев – Тошкент мунтазам қатновлари жорий йилнинг 27 февраль ва 2 март кунлари режалаштирилган парвозлари бекор қилинади.
“Бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар.
“Uzbekistan Airways” АЖ йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади”, дейилади расмий маълумотда.
Тасодифий хабарлар
Дорихонадаги фирибгарликлар фош этилди
Президент Зоминдаги ўрмон ёнғинини ким содир этганини маълум қилди
Боксчиларимиз "Президент кубоги"да 7 та бронза медалини қўлга киритишди
“Реал” дарвозабони Куртуа Яхшибоевнинг голига баҳо берди
Наманганда террористик ташкилот таъсирига тушган 21 киши ушланди