Андижон вилоятида икки нафар фуқарони фоҳишалик қилиш учун Туркияга юбораётган наманганлик аёл ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти Хўжаобод туманида жойлашган “Дўстлик” халқаро назорат ўтказиш масканида Наманган шаҳрида яшовчи аёл Н.Н. ўзининг 2 нафар танишини Туркия давлатига фоҳишалик қилиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ушланган.
Аниқланишича, 1987 йилда туғилган Н.Н. жорий йилнинг март ойида Туркия давлатидан доимий яшаш манзилига қайтиб келгач, 1990 ва 1993 йилда туғилган икки нафар таниш аёлларини Истанбул шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб, мўмай пул топишга қизиқтиради.
Сўнгра, Туркияга Қирғизистон орқали кетишларини айтиб, уларга ўз ҳисобидан Бишкек-Истанбул авиарейсига чипталар харид қилади, шунингдек, виза ҳамда чет элга чиқиш паспортлари учун тўловларни ҳам амалга оширади.
Бу билан уларни ўзига моддий жиҳатдан қарам қилиб, манзилга етиб борганларидан кейин бир ой давомида фоҳишалик қилиш орқали сарфланган йўл харажатларини қоплашларини ҳамда ҳар ойда ишлаб топган пулларининг 30 фоизини беришларини талаб қилади.
Таъкидлаш лозимки, Н.Н. Туркияда бўлган даврида Ўзбекистондан олиб борилган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаб келган.
Ҳозирда Н.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
8 давлат раҳбарлари Ўзбекистонга тўпланяпти
Биринчи февралдан кимнинг маоши ошади?
Москва вилоятида дрон уриб туширилди. Аэропортлар иши вақтинча тўхтатилди (видео)
Kатта киши ёш болани ураётгани акс этган видео бўйича маълумот
Дарахт кесиш бўйича «пешқадам» вилоятлар аниқланди