ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг айтишича, коронавирусга қарши вакциналарнинг натижалари яхши бўлаётгани дунё коронавирус пандемиясининг тугаши ҳақида орзу қилишни бошлаши мумкинлигини англатади. Шунингдек, Гебрейесус жаҳоннинг кучли мамлакатлари қашшоқ мамлакатларни вакцина бўйича оғир аҳволга солиб қўймаслиги кераклигини ҳам таъкидлади.
Тедрос Адханом Гебрейесус жума куни бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеясининг пандемия бўйича биринчи юқори даражадаги сессиясида қилган мурожаатида вирусни тўхтатиш мумкинлигини, аммо олдиндаги йўл хавфлилигича қолаётганини айтган.
“Пандемия одамзодга энг яхши ва энг ёмон ҳолатларни кўрсатиб берди. Бу даврда одамлар меҳр-шафқат, бирдамлик хусусиятларини намойиш қилишди, илм-фан ва инновацияда ҳайратланарли ютуқларга эришилди. Аммо, фақатгина ўз манфаатини кўзлаш каби иллатлар ҳам юзага чиқди”, дейди Гебрейесус.
У вакциналар ҳақида гапирар экан, жаҳон “туннел охиридаги ёруғликка тобора яқинлашаётганини”, аммо вакциналар бутун дунё аҳолисининг мулки сифатида барчага тенг тақсимланиши кераклигини, агар вакцинага муайян бир давлатнинг мулки сифатида қаралса, мамлакатлар ўртасидаги нотенглик янада катталашишини таъкидлаган.
Тасодифий хабарлар
Эртага айрим ҳудудларда шамол кучайиб, ёмғир ёғиши мумкин
“Эртак тўқишмасин”. Украина разведкаси Россия терактни олдиндан билганини айтди
Germaniyada insonlarni “kelajakda tiriltirish” uchun muzlatish yo‘lga qo‘yildi
(+21) Наманганда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Лавров Хитойда. У Сийярто билан Фаластин-Исроил можаросини муҳокама қилади