Бош прокуратура матбуот хизмати халққа мурожаат билан чиқаркан, унда шуни маълум қилмоқдаки орган коррупцияга қарши доимий кураш олиб боради.
“Бош прокуратура кенг жамоатчилик эътиборини яна бир бор прокуратура органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб борилаётганига қаратади.
Бинобарин, Бош прокуратура мамлакатнинг ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан прокуратура органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.
Агар прокуратура органларининг бирон-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Бош прокуратура Шахсий хавфсизлик бошқармасининг (71) 202-08-28 рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз.
Мурожаатчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади”, – дейилди хабарда.
Тасодифий хабарлар
Kun.uz муҳаррири Ортиқхўжаев билан боғлиқ баъзи тафсилотларни очиқлади
Сўнгги соатларда яна бир неча фуқароларда коронавирус қайд этилди
Шавкат Мирзиёев “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони ортди
Наманганда ўқитувчи ўқувчига нега тарсаки туширди?