2019 йилнинг 18 июль куни соат 16:59да Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Ғайрат” МФЙ ҳудудида жойлашган Gas Refueling МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида (АГТКШ) ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарида айтилишича, воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари 7 дақиқада етиб борган. Бўлинмаларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин тезда бартараф этилган. Ёнғин оқибатида шохобчанинг 3-колонкаси, “Умид-1” хусусий корхонасига тегишли “Cobalt” русумли автомобили тўлиқ ёнган ҳамда шохобчанинг 8 кв.метр майдонда шифт қисми ёниб зарарланган.

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
Ёнғин ўчириш бўлинмасининг етиб келгунига қадар ёнғинни ўчиришга уринган шохобча ишчиси куйиш куйиш тан жароҳати олган.
Ёнғинни сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тасодифий хабарлар
ДХХ сайёҳлик фирмаси ходимларини ушлади
Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси пичоқлаб кетилди
Алишер Қодиров ва Расул Кушербаев ўртасидаги баҳсга нима сабаб бўлди?
Наманган вилояти прокурори аҳоли билан қабул ўтказди
Москвада 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди