Россия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Афғонистон ўртасида санкциялар босимини камайтириш масаласида воситачи бўлиши, шунингдек мамлакатни қайта тиклашга ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда Афғонистон муваққат ҳукуматининг Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид маълум қилган.
“У (Россия — таҳр.) биз билан БМТ ўртасида янги воситачи бўлиши мумкин, жумладан, санкциялар босимини пасайтириш масаласида. Шунингдек, биз ундан минтақада ва хусусан Афғонистонда вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишда, мамлакатимизни қайта қуришда ёрдам сўраймиз”, деган Мужоҳид.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Афғонистоннинг янги ҳукумати БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бўлажак йиғилишларида Қобул учун аниқ ижобий натижаларни кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” ҳаракати вакиллари Бирлашган Миллатлар Ташкилотига мурожаат қилиб, юқори даражали Бош Ассамблея ҳафталигида қатнашиш ниятини билдирганди ва Муҳаммад Суҳайл Шоҳиннинг номзодини Афғонистоннинг доимий вакили сифатида тасдиқлаш учун юборганди.
Тасодифий хабарлар
Умра зиёратчилари учун яна бир янгилик эълон қилинди
Хави яқин соатларда “Барселона” мураббийи бўлади – ОАВ
Тезкор хабар: 13 апрель соат 06:00дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани ҳудудида транспорт ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилади
Namangandagi tergov hibsxonasida mahkuma to‘satdan vafot etdi. Bosh prokuratura rasmiy ma'lumot berdi
Хитойликларга Россияга кириш тақиқланди