Япониялик ярим ўрта вазн тоифасидаги боксчи Жин Сасаки америкалик Брайан Норман Жуниор билан жангда оғир зарбадан сўнг хотирасини йўқотди. У сўнгги бир ярим ой ичида нима бўлганини эслай олмаяпти. Бу ҳақда “Daily.co.jp” хабар берди.
Манбага кўра, жанг тугагач, Сасаки дарҳол шифохонага олиб борилган. Унинг спорт зали раҳбари Ишио Накая боксчининг охирги бир ярим ойда содир бўлган ҳеч бир воқеани, ҳатто ушбу жангга рози бўлганини ҳам эслай олмаслигини айтган.
“Жангдан кейин Сасакини шифохонага олиб боришди ва компьютер томографияси қилинди. Қон кетиши ёки бошқа жароҳатлар аниқланмади. Бироқ бошига кучли зарба туфайли у хотирасини йўқотган. Жисмоний жароҳатлар йўқ, лекин биз унинг ҳолатини кузатишда давом этамиз. Эртага у қайта текширув учун шифохонага қайтади”, деди Накая.
Маълумот учун, 23 ёшли Сасакининг ҳисобида 19 ғалаба (шундан 17 таси нокаут билан), 2 мағлубият ва 1 дуранг бор. Норман эса 24 ёшда бўлиб, Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) йўналиши бўйича чемпионлик унвонини сақлаб қолди. Унинг профессионал фаолиятида 28 ғалаба (22 таси нокаут билан) мавжуд.
Тасодифий хабарлар
АҚШ ЖЧ учун виза суҳбатига ёзилиш тартибини эълон қилди
Хакерлар бузиб кирадиган энг заиф ва ишончсиз пароллар маълум қилинди
Террорчилар сафига кетмоқчи бўлган фуқаро ДХХ томонидан қўлга олинди
Президентнинг Намангандаги ташрифи ниҳоясига етди
Журналист ва блогерларни эшитишга мажбурмиз – Президент