АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп давлат раҳбари сифатидаги тўрт йўллик фаолияти ҳақида мемуар ёзмоқда. Бу ҳақда у “Newsmax TV” каналига берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Ҳа, мен уларни (хотираларимни) ёзяпман. Кўрасиз бу жуда кучли нарса бўлади”, дейди у журналистнинг саволларига жавоб берар экан.
Шунингдек, Трамп ўзининг бўлажак китоби нашриётларда катта қизиқиш ўйғотганини қўшимча қилиб ўтган. Бироқ, АҚШнинг 45-Президенти китобини нашр этиш муддатини ҳамда унда ёритилиши мумкин бўлган мавзу ҳақида фикр билдирмаган.
Маълумот ўрнида, Трамп 2017 йилдан 2021 йилгача АҚШ Президенти лавозимида фаолият юритган. У ҳаёти давомида ўндан ортиқ китобларни чоп этган. Улардан энг машҳури журналист Тони Шварц билан ҳаммуаллифликдаги "The Art of the Deal" китоби. Нашр қилинганидан кейин у 1 миллион нусхадан кўпроқ сотилган ва “The New York Times bestseller”лари рўйхатида уч ойдан кўпроқ вақт давомида турган.
Тасодифий хабарлар
Октябрда қайси маҳсулотлар энг кўп қимматлашди?
Ажабо! Дунёнинг икки чеккасида “коронавирус” шаклида дўл ёғди
Одил Аҳмедов Ўзбекистонга зарур тиббий воситалар юборди
Фарғона каналида эркак ўзини, собиқ хотинини ва қизини ҳалок қилди
"Россия" махсус ҳаво бўлинмасининг самолёти Афғонистонга учмоқда