Наманган ва Самарқандда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курариш депаратменти маълум қилди.
Қайд этилишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.А., Б.Т. ва Р.С. ўзаро тил бириктириб, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган 1 316 дона “Регапен” номли дори воситаларини фуқаро Ў.га 32,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.
Шу каби, Самарқанд Каттақўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.С. бошқа бир фуқаро Э.га жами 56 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Россия босқинидан сўнг икки аҳоли пункти ЛХР қўлига ўтди
Салом Қозоғистон! “Uzbekistan Airways” 15 январдан Олма-отага парвозларни йўлга қўймоқчи
Ўзбекистонда SMS орқали рухсатсиз реклама юбориш тақиқланди
Россия спортига навбатдаги “зарба” берилди
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бемор ким билан мулоқот қилганини кўрсатувчи мобил илова жорий этилади