«Толибон» 7 сентябр куни Афғонистон муваққат ҳукумати таркибини эълон қилганди. Унга охирги марта «Толибон» ҳокимият тепасида бўлганида ташқи ишлар вазири бўлган Муҳаммад Ҳасан Охунд ҳукуматга раҳбарлик қилади.
Афғонистоннинг янги ҳукумати эълон қилинганидан кейин «Толибон» лидери Хайбатулла Охундзода ҳаракат етакчиси бўлиб қолаверади. Таъкидланишича, Охундзода сешанба куни «Толибон» эълон қилган муваққат ҳукумат таркибига киритилмаган.
Жумладан, «Толибон» раҳбариятининг собиқ вакили Амир Хон Муттаққий ташқи ишлар вазири этиб тайинланди.
«Толибон» бошлиғининг ўринбосари Муҳаммад Ёқубга мудофаа вазири вазифаси юклатилди.
Ички ишлар вазирлиги раҳбари лавозимига мулла Саражуддин Ҳаққоний тайинланди.
Маълумот учун Муҳаммад Ҳасан Охунд 2001 йилдан бери БМТ санкциялари остида.
Тасодифий хабарлар
ИИВ ЙҲХББ изоҳ берди: Кундузи «фара»ларни ёқиб юриш тартиби фақат автоматик ёритгувчи автомобиллар учун
Янгиқўрғон туманида бош мутахассис пора билан қўлга тушди
Техникумларда дарслар қачондан бошланиши айтилди
Яна бир "куёв салом": наҳотки шунчалик тубанлашиб кетяпмиз, мусулмончилик қаерда қолди? (видео)
Путин Қорабоғ бўйича умидини очиқ айтди