30 май куни соат 9:00 ҳолатига Наманган вилоятида коронавирус инфекцияга чалинган беморлар сони 258 нафарга етди.
Янги қайд этилган икки ҳолат Тўрақўрғон туманида қайд этилди. Беморлардан бири 1963 йилда туғилган эркак, иккинчиси 1992 йилда туғилган аёл бўлиб, ҳар икки ҳолат ҳам карантин муасссасасида қайд этилган. Тўрақўрғонда бугунгача коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаганди.
Бугун вилоятда коронавирус инфекциясини юқтирганидан кейин даволаниб, тўлиқ тузалганлар сони 247 кишини ташкил этмоқда. Тўрт киши вафот этган.
Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 7 киши даволанмоқда.
Тасодифий хабарлар
Самарқанд ва Наманган — «қизил» ҳудуд. Бу вилоятларда карантин қоидалари юмшатилмайди
UzAuto янги тўртта моделни тақдим қилади
Дунёнинг энг бой одамларидан бири ҳуштак сотишга тушди
Сирдарёда “ТикТокчилар” 4 суткага қамалди (ФОТО)
ХТВ мактабларга рўмол ўраб келишга бўлаётган қаршиликлар юзасидан изоҳ берди