⚡️Наманган “қизил” ҳудудга киритилди: карантин қоидалари ҳозирча сақлаб қолинади
5 май куни Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилиши билдирилди. Шунингдек, вилоят, туманлар ва шаҳарлар “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилиши белгиланди.
Наманган мавжуд эпидемиологик вазият туфайли “қизил”, яъни юқори хавфли ҳудудга киритилди. Чунки вилоят бўйича 6 май кунига қадар 230 нафар шахс коронавирус инфекциясига чалингани аниқланган ва Наманган бу кўрсаткич бўйича республикада Тошкент шаҳри (668 нафар бемор), Бухоро вилояти (435) ва Хоразм вилоятидан (232) кейинги тўртинчи ўринда турибди. Коронавирусдан ўлим ҳолати бўйича эса (4 та) Наманган пойтахт Тошкентдан сўнг (5 та) иккинчи ўринда қайд этилган.
Вилоятдаги коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг аксарият қисми Наманган шаҳрига тўғри келмоқда. Шу боис шаҳарда жорий этилган чекловлар, жумладан, автомобилларда махсус стикерларсиз фақат маълум соатларда ҳаракатланиш бўйича талаблар ўз кучида қолади. Наманган эпидемиологик жиҳатдан “қизил” (юқори хавфли) ҳудудга кириши эътиборга олиниб, карантин қоидалари ҳозирча юмшатилмайди.
Фуқаролардан карантин қоидаларига қатъий амал қилиш сўралади.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Тасодифий хабарлар
Депутат ИИВга: “Хатоларни яшириш эмас, тан олиш ва тўғрилаш лозим!”
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда
Трамп маъмурияти Green Card эгаларини депорт қилмоқчи
Ўзбекистон пандемия билан яхши курашаётган давлатлар рейтингига киритилмади
Ўзбекистонга ароқ олиб киришни ғайриоддий йўлини топганлар ушланди