Аввалроқ, жорий йилнинг 17 август куни Туркиянинг ўзбекистонликлар энг истиқомат қиладиган мегаполиси Истанбулнинг Умрания туманида ўзбекистонлик 33 яшар Нигина Сатторова турмуш ўртоғи Умид Сатторов томонидан бўғзидан пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги расмий баёнот эълон қилди.
Бош консуллик томонидан берилган маълумотларга кўра, марҳума Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятидан бўлган ва Истанбулда вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган. У 35 яшар турмуш ўртоғи Умид Сатторов билан рашк сабаб келиб чиққан жанжал оқибатида пичоқлаб ўлдирилган.
Истанбул полицияси томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида гумондор 18 август куни эрталаб Умрания ҳудудида қўлга олинган. Шунингдек, жиноятчини яширинишда ёрдамлашганликда гумон қилинаётган, асли Жиззах вилоятидан бўлган Б.О. ҳам полиция томонидан ушланган.
Суриштирув ишлари якунига етгач, кеча, 19 август куни гумонланувчиларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.
Марҳуманинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича зарур ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан ёрдам кўрсатилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда тўрт позиция юқори кўтарилди
Антимонопол қўмита «аравакашлар масаласи»да расмий муносабат билдирди
Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Нурмат Отабеков: «Вазият яна мураккаблашиши эҳтимоли йўқ эмас»
АҚШ Каримовнинг яхтасини кимошди савдосига қўйди