Ўзгидромет 31 майдан 2 июнь кунига қадар кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 31 майда 15-20 даража, 1-2 июнда 17-22 даража, кундузи 31 май-1 июнда 32-37 даража, 2 июнда 34-39 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 31 майда 13-18 даража, 1-2 июнда 15-20 даража, кундузи 31 майда 25-30 даража бўлади, 1-2 июнда 30-35 даража гача кўтарилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 31 май- 1 июнда 15-20 даража, 2 июнда 17-22 даража, кундузи 31 майда 30-35 даража, 1-2 июнда 33-38 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 31 май-1 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31 май-1 июнда кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража, 2 июнда кечаси 15-20 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 31 майда 17-22 даража бўлади, 1-2 июнда 22-27 даража гача кўтарилади.
Тасодифий хабарлар
Дорихонадаги фирибгарликлар фош этилди
Ҳабиб ва Гэтжи қачон жанг қилиши маълум бўлди
Мирзиёев Венгрияга жўнаб кетди
Pokistonliklar Namanganda mehmonxona quradi, tekstil mahsulotlari laboratoriyasini ochadi va “Axsikent” yodgorligini o‘rganadi (foto+video)
Хитой машиналарини Ўзбекистонга сотишда найранг ишлатмоқда – ОАВ