“Rising S Company” компаниясининг асосчиси Клод Скоттнинг айтишича, коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашиши билан одамлар бошпана қуриш ҳақида кўпроқ ва кўпроқ ўйлай бошлашган. Қайд этилишича, бункерларга қизиқишининг ҳозирги ўсиши мисли кўрилмаган даражага чиққан.
“Илгари тиббий сабабларга кўра бошпаналарни сотиш ҳажми кўпайган эмас. Одатда бизнинг савдо-сотиқларимиз эркинликларнинг бузилишига ёки фуқаролик ва ижтимоий тартибсизликларга олиб келиши мумкин бўлган сиёсий ҳаракатларга боғлиқ бўлганди", деб қўшимча қилди Скот.
Маълум бўлишича, “Rising S Company” ишлаб чиқарадиган энг арзон бир хонали бункер 39,5 минг долларни ташкил этади. Сауна, ўсимликлар учун хона, бассейн, билярд хонаси ва бир нечта машина учун гараж билан жиҳозланган энг катта вариант харидорга 8 миллион долларга тушади.
Бошпаналарга талаб ортиб бораётганини “US Safe Room” вакили Дэвид Дэвис ҳам таъкидлади.
“Хавфсизлик, тайёрлик кафолати "суғурта" га қараганда анча ишончли, бу сизга йўқотишларга дуч келганингиздан кейингина ёрдам беради. Бизнинг қароримиз, биринчи навбатда, йўқотишларнинг олдини олишдир "дейди Дэвид.
Дэвиснинг таъкидлашича, бункер қуриш оилавий хавфсизликни таъминлаш учун зарурий шартдир ва буни тобора кўпроқ америкаликлар англашмоқда.
Тасодифий хабарлар
Қўпол муомалада бўлманг: Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари огоҳлантирилди
Наврўз байрамида барча кетма-кет 5 кун дам олмайди
Намангандаги истирҳат боғи ҳудудида 15 минг кишини сиғдира оладиган масжид қуриляпти
Самарқандда қиппа-яланғоч «сайр»га чиққан эркакларга суд ҳукми ўқилди
Демак, афсона! Олимлар Лох-Несс махлуқининг мавжудлиги борасида ҳеч қандай далил топа олишмади