Лицензияси бекор қилинган нодавлат ОТМ талабалари тегишли тартибда бошқа олий таълим ташкилотига кўчирилади

Лицензияси бекор қилинган нодавлат ОТМ талабалари тегишли тартибда бошқа олий таълим ташкилотига кўчирилади

Лицензияси бекор қилинган нодавлат ОТМ талабалари тегишли тартибда бошқа олий таълим ташкилотига кўчирилади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023 йил 16-31 май кунлари республикамиздаги 71 та нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолияти ўрганилди. Ўрганишлар натижасида Наманган вилоятидаги «НАМХУ ОТМ» МЧЖ нодавлат олий таълим ташкилоти – Наманган халқаро университетида олий таълим хизматларини лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя этишда қатор қўпол қоидабузарликлар қайд этилди.

“NAMXU OTM” МЧЖ ва вазирлик ўртасида иш иқтисодий суднинг 3 та ва маъмурий судларнинг 3 та, жами 6 та инстанциясида кўриб чиқилган.

Шунингдек, “Valley innovative university” нодавлат олий таълим муассасасини текшириш жараёнида бир қатор лицензия талаб ва шартлари қўпол равишда бузилгани аниқланган.

Лицензияси бекор қилинган олий таълим муассасаларининг талабаларини бошқа олий таълим ташкилотига кўчириш учун масъулият Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги зиммасида бўлиб, талабалар ўзлари истаган олий таълим ташкилотига тегишли тартибда кўчирилади.

Хусусан, Наманган халқаро университетининг HEMIS ахборот тизимига киритилган 5876 нафар талабасидан ўқишга кўчириш бўйича ариза олиш жараёни 16 февралдан бошланди. 19 февраль ҳолатига 5148 нафар талабадан аризалар олинди.


Теглар:
×