Президент Шавкат Мирзиёев «2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ‘Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилиъда амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади (аввалроқ фармон лойиҳаси ҳақида хабар берилган эди).
Президент фармонида белгиланишича, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилади.
Айни вақтда, Ўзбекистонда доимий истиқомат қилувчи ва республиканинг бошқа ҳудудларида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар томонидан Тошкентда янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилинади.
Президент Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларга 1 апрелга қадар ушбу кўрсатмалар бажаралишини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берган.
Фармонда алоҳида таъкидланишича, ушбу ўзгаришлар «кенг жамоатчилик истакларини ва халқаро эксперт жамоатчилиги тавсияларини инобатга олган ҳолда» амалга оширилмоқда; ушбу ўзгаришларни амалга ошириш ҳақидаги таклиф, қайд этилишича, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ томонидан берилган.
Тасодифий хабарлар
Юракни қувватлантирадиган ва унга зарар етказадиган маҳсулотлар
Россияга исириқ олиб келган икки Ўзбекистонлик хибсга олинди
19 ёшли қизнинг иш жойида зўрлангани ҳолати бўйича прокуратура маълумот берди
Путин Эрдўған билан ядро қуролидан фойдаланишни муҳокама қилди
Автомобиль ойналарини қорайтириш учун рухсат олган ҳайдовчилар жаримага тортилганликлари ҳақидаги маълумот ҳақиқатдан йироқдир