Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи 1995 йилда туғилган Д.Ибрагимов тенгдошини қасддан ўлдиришда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Дарё»га маълум қилди.
Таъкидланишича, «Дўстлик» маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган Х.Солижонов таниши Д.Ибрагимовга муқаддам сотган уяли телефон аппарати пулларини олиш учун унинг олдига бориб қайтиб келмаган. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-модда (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида Д.Ибрагимов Чуст тумани «Садача» маҳалласидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехида Х.Солижонов билан ўзаро жанжаллашиб, олдида бўлган темир бўлаги билан унинг юз ва бош қисмларига бир неча маротаба ургани аниқланган. Шундан сўнг Д.Ибрагимов тенгдошини шу ердаги маиший чиқиндилар орасига кўмиб юборган.
Жиноят иши бўйича Д.Ибрагимов Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида ушланган.
Тасодифий хабарлар
Оч ғазоликлар озуқа илинжида БМТ омборига бостириб кирди
Гулнора Каримова Шавкат Мирзиёевга хат ёзди
Навоийда 16 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаган аёл ушланди
“Ҳали сув нефтдан қиммат бўлади” – таҳлилчилар Марказий Осиё келажагини прогноз қилмоқда
Bahodir Jalolov raqibini 1-raunddayoq nokautga uchratib, Jahon chempionati yarim finaliga yo‘llanmani qo‘lga kiritdi.