Шимолий Корея Япон денгизи томон узоқ масофали баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Япония ва Корея ҳарбийлари хабар берди.
“Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маҳаллий вақт билан соат 10:00да учиришни қайд этди”, дейилади “Yonhap” агентлиги хабарида.
Жанубий Корея ҳарбийлари Қўшма Штатлар билан яқин ҳамкорликда тўлиқ шай ҳолатда эканини маълум қилган.
Япония Мудофаа вазирлигига кўра, ракета 1 соат учиб, сувга қулаган.
“Аввалроқ ҳарбийлар снарядни мамлакатнинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига, 550 км узоқликда тушишини башорат қилганди”, дейилади NHK хабарида.
Шунингдек, балиқ овловчи қайиқларга ҳалокатни кўрганларида яқинлашмаслик тавсия қилинган.
Мудофаа вазирлиги қитъалараро баллистик ракета тик траектория бўйлаб учирилганини истисно қилмаган.
Япония Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хирокадзу Мацунонинг айтишича, Токио Пхеньянга кескин норозилик билдирган.
Умуман олганда, Пхеньян 2023 йил бошидан бери 12 та баллистик ракета учиришни амалга оширди.
Тасодифий хабарлар
Наманган шаҳар хокимига биринчи ўринбосар тайинланди, Президент иштирокидаги сессия давом этмоқда
«UzAuto Motors»нинг сифатсиз автомобили узоқ давом этган курашдан сўнг янгисига алмаштирилди
Фарғона каналига тушиб кетган машинадаги уч киши ҳалок бўлди
Зеленский яҳудийларни Россияга қарши қайрайдиган нутқ қилди
Гулнора Каримова Шавкат Мирзиёевга хат ёзди