Эндиликда Умра зиёратига боришни хоҳловчи мусулмонлар аввалгидек рўйхатга ёзилиш учун 14 кун кутишлари шарт эмас. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигининг расмий сайтида маълм қилинган.
Вазирликнинг режалаштириш ва стратегия бўлими бошлиғи Амир Мадданинг айтишича, коронавирус туфайли жорий этилган профилактик тадбирларнинг юмшатилиши натижасида умра зиёритига келувчилар учун кенг имкониятлар эшиги очилмоқда.
Аввалроқ, Саудия Арабистони ҳукумати мусулмон оламининг энг муқаддас зиёратгоҳи ҳисобланган Маккадаги Ал-Ҳарам ва Мадинадаги Ан-Набавий масжидларида пандемия бошланганидан бери илк бор ижтимоий масофа сақлаш талабини бекор қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Саудия ҳукумати хорижликларга Ҳаж зиёратини амалга оширишга рухсат бермади. Зиёратни мамлакат ичида 60 минг киши амалга оширди.
Маълумот учун, Саудия Арабистонида пандемия бошидан бери 548 минг кишида коронавирус аниқланган. 8,7 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Тасодифий хабарлар
Lionel Messi ikki yilga diskvalifikatsiya qilinishi mumkin
Ikki yil ichida oltin va kumush qazib chiqarish 300 tonnaga etkaziladi
COVID-19 бўйича нохуш хабарлар: 300 га яқин бемор аниқланди, бир киши вафот этди
Ўзбекистон Украинадаги вазият сабаб Россияга авиақатновларни тўхтатадими?
Шавкат Мирзиёев ҳафта бошида Бокуга боради