Қиморбозлик ўзганинг мулкини ўзлаштиришдан қолишмайдиган иллат. Унинг не-не кирдикорларга қодирлиги боисдир нафақат қонун таьқиқлаган, балки шариатимиз ҳам қаттиқ қоралайди.
Бунинг асл моҳиятини тушуниб етмаган киши йўқ, аслида. Аммо тушуниб, билиб туриб ёмонликка йул очиб берувчилар топилади.
Наманган вилояти Норин туманида яшовчи Хабибулло Усмонов ўзига тегишли бўлган ошхонадан келаётган даромадга ҳаром аралаштиришдан орланмади. У қимор ўйнаш учун шароит яратиб беришни илтимос килган маҳалладошларининг берадиган 50.000 пулига қизиқди-ю, жамият қонун-қоидалари, қолаверса шариат тақиқини назар-писанд этмади.
Ёмонликларнинг умри қисқа. Хайриятки, бу ҳолатга ўз вақтида чек қўйилди. Қиморбозлар ўйин вақтида ушланиб видеотасмага ҳам олинди. Аммо Х.Усмонов бундан мени хабарим йўқ эди, дея вазиятни хаспўшламоқчи бўлди. Ваҳолангки, унинг қиморбозларга бир неча бор чой ташигани, нос учун идиш олиб кирганлигини кўрган гувоҳлардан ташкари пул учун келишганлигини исботловчи далиллар мавжуд.
Албатта, бу масаланинг бир томони иккинчи томони эса ёмонлик йўлига биринчи қадам бўлган қиморбозлик ортидан, ичкиликбозлик, тортишув ва жанжаллар, фожеавий ҳолатлар келиб чиқмаслигига кафолат бериш мумкинми? Асло!
Демак оқибатнинг олди ўз вактида олинди. Бундан аслида ошпаз ҳам манфаатдор.
Бугун у 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси билан сийланди. Х. Усмонов бу жазодан хатосини тушуниб етишга етарли хулоса олади деб умид киламиз, албатта.
Зотан, тирикчилиги манбаи бўлган ошённи ҳалол сақлаш инсон учун фазилатдир.
Жасурбек Қурбонов,
Жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг раиси
Тасодифий хабарлар
Саудия Арабистони 14 нафар ўзбекистонлик зиёратчини депортация қилди
Наманган шаҳрига Ҳоким тайинланди
Наманганлик икки нафар ўқувчи: бири 100 минг долларлик грант соҳиби, иккинчиси бирданига 7 та олийгоҳ талабаси бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди
Коллеж ва техникумлар учун контракт нархлари белгиланди
«Толибон» вакиллари Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди