Жиззах вилоятида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган "Жиҳодчилар" экстремистик оқимининг аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, тадбир давомида “жиҳодчилар”дан 5 дона уяли алоқа телефон аппарати ва 3 дона флешка олиб қўйилган. Ушбу флешкаларда оқимнинг 250 дан ортиқ видео, аудио шаклдаги материал борлиги аниқланган.
Аниқланишича, ушбу материаллар гуруҳ аъзолари томонидан тарқатилиб келинган. Бундан ташқари, гуруҳ аъзолари оқим ғояларини фаол тарғиб қилиб келган.
Аввалроқ, Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудида “Жиҳодчилар” экстремистик оқими фаолият олиб бораётгани маълум бўлгани, жорий йилнинг 8 июнь куни вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ушбу оқимнинг бир гуруҳ аъзоларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
Илон Маск рекорд даражада бойиб бормоқда
Наманган туманида ишсизларга тўланиши лозим бўлган 216,2 миллион сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилинган
Ўзбекистон аҳолисининг деярли ярми ижтимоий ҳимоя билан таъминланмагани маълум бўлди
Қизил хоч Украинадан чиқиб кетмоқда
1 июндан “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда ички туризм тикланади