15 январь куни Россия президенти Владимир Путин Федерал йиғилишга (парламент) мурожаат қилди. У мурожаатномасида конституцияга президент ва ҳукуматнинг бошқа институтлари ўртасида ваколатларни қайта тақсимлашни назарда тутувчи ўзгартиришларни таклиф қилди. Путин бугунги мурожаатида яна қандай мавзуларни тилга олди?
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 13 январдан бошлаб вақтинчалик меҳнатга яроқсизлиги туфайли Чеченистон раҳбари вазифасини вақтинча бажара олмайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Қодировнинг вақтинча истеъфосини ўзида акс эттирган фармойиш 13 январь, душанба куни имзоланган.
"Чеченистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига мувофиқ, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлигим боис, 2020 йилнинг 13 январь кунидан Чеченистон Республикаси раҳбарлигини бажаришни Чеченистон Республикаси Ҳукумат раҳбари Хучиев Муслим Магомедовичга юклайман", дейилади Чеченистон раҳбари ва ҳукумати сайтида эълон қилинган ҳужжатда.
Кеча Россия Федерациясида бошқарув тизимида ҳам ўзгаришлар кузатилиб, Медведев истеъфога чиққан эди. Президент Путин Федерал Солиқ Хизмати раҳбари Михаил Мишустинга Бош вазир лавозимини таклиф қилган эди.
Qalampir.uz Tahririyati
Тасодифий хабарлар
Тошкент ва Наманган «пешқадам»: тўрт ҳудудда касаллик аниқланди
Француз журнали Туркиядаги даҳшатли фожиа устидан мазах қилди
Андижонда мансабдорлар кўп миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштириб олгани маълум бўлди
Ўзбекистонда аёллар кўпроқ умр кўрмоқдами ёки эркаклар?
Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчига айланди