Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан янгиланган асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram-каналида маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг асосий дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхати (АДВР)ни тузиш бўйича йўриқномага мувофиқ республика ҳудудида амал қиладиган фармакотерапевтик таснифлаш асосида шакллантирилади.
Мазкур рўйхатдан:
- тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжини таҳлил қилишда;
- харидларни оқилона ташкил этиш ва дори воситаларини тақсимлашда;
- ходимларни уни тўғри қўллашга ўргатишда;
- маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан асосий дори воситалари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиришда;
- асосий дори воситалари мавжудлигини мониторинг қилиш ва нархини шакллантиришда фойдаланилади.
Дори воситалари халқаро патентланмаган номи билан дозаси ва чиқарилган шакли кўрсатилган ҳолда АДВР'га киритилади.
Дори воситалари халқаро патентланмаган номга эга бўлмаган тақдирда, унинг ўрнини босувчи ном ёки таркиб кўрсатилади.
Янги рўйхатда 65 гуруҳга мансуб дори воситалари ўрин эгаллаган. Батафсил бу манзилда танишишингиз мумкин.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи мурожаат қилади
Фатво ҳайъати вакцина олишнинг ҳукмини эълон қилди
Шамол, ёмғир, қор... "Ўзгидромет" яқинлашиб келаётган об-ҳавонинг кескин ўзгариши ҳақида хабар берди
Shveytsariya kompaniyasi Toshkentdagi yangi aeroport terminalini quradi
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси туристик виза билан боғлиқ янгиликни эълон қилди