Таиландда ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси чорак финал йўлланмаси учун Жанубий Кореяга қарши кураш олиб борди. Ўйиннинг 5-дақиқасида рақиб ўйинчиси Жеонг Сеунгвон учрашувда ҳисобни очишга эришди. Қизғин кечган баҳснинг 21-дақиқасида қанотдан узатиб берилган тўпни Бобир Абдухолиқов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳисоб тенглашди. Иккинчи бўлимда Ох Сехун ўзбектисонликлар дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу тариқа ўйин рақибларнинг фойдасига ҳал бўлди. Жанубий Корея термаси 9 очко билан “С” гуруҳини биринчи ўринда якунлади. Ўзбекистонликлар эса 4 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финал иштирокчисига айланишди. Мусобақада Эрон терма жамоаси ҳам 4 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Тўплар нисбати борасидаги устунлик Ўзбекистон жамоасига фойда берди. Шу тариқа Хитой ва Эрон термалари мусобақани шу нуқтада якунлашди.
Тасодифий хабарлар
Эртадан автомобилда стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилиши ростми?
Тошкентда 4 июль 150 йил ичидаги энг иссиғи бўлди
Ўзбекистонда илк бора АИ–98 маркали бензин ҳам ишлаб чиқарила бошланди
WP: Марказий Осиё Россиядан ўрнак олиб, ижтимоий тармоқларни “бўғмоқчи”
Юртимизга нам ҳаво массалари кириб келади