Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги колонияда сақланаётган диний олим ва блогер, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) соғлиғи ёмонлашгани сабаб Тошкентдаги Жазони ижро этиш департаментига қарашли “Сангород” шифохонасига кўчирилди. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
Унинг айтишича, Турсунов қандли диабетнинг оғир шакли билан ҳасталанган. Шу сабабли ИИВ Жазони ижро этиш департаменти инсонпарварлик тамойиллари асосида жазони енгилроқ чорага алмаштириш бўйича судга тақдимнома киритишига умид билдирилмоқда.
Маълумот учун, 2025 йилнинг 8 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди ҳукми билан Мубашшир Аҳмад Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми, 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди ва 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Тасодифий хабарлар
Суданда қабилалараро тўқнашувларда 199 киши ҳалок бўлди
Ўғирланган автомашина техник соз ҳолда топилди
Ўзбекистонда 13 июлдан янги чекловлар кучга киради. Шанба ва якшанба кунлари автотранспортлар ҳаракати тўлиқ тўхтатилади
Дам олиш кунларида яна кучли иссиқ бўладими?
Саудияда бой хорижликларга алкоголь харид қилишга рухсат берилди