Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкатжон Абдураззоқов номзодини вилоят ҳокимлигига тавсия қилди.
“Бир жойга раҳбар қўйишдан олдин уни турли лавозимларда синаб кўрамиз. Шавкат Абдураззақов ҳам Вазирлар Маҳкамасида ишлади, Наманган тумани, Наманган шаҳрида ҳоким бўлди, ўзини кўрсатди”, деди Шавкат Мирзиёев.
Халқ депутатлари Шавкатжон Абдураззоқов номзодини Наманган вилояти ҳокими этиб тасдиқлади.
Шавкатжон Абдураззоқов 2020 йил 25 сентябрдан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи эди.
Тасодифий хабарлар
Муниса Ризаева: Намоз ўқиб туриб, ҳаром иш қиладиганлар кўпайиб кетган
Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган энг кекса одам вафот этди
Ичиб олиб омма олдида жанжал қилган ИИБ ходими ишдан бўшатилди
Ўзбекистонда эртага қандай об-ҳаво кузатилади?
Россия Ўзбекистон билан авиақатнов учун киритилган чекловларни бекор қилди