«МегаФон» Антон Черепенниковга қарашли «ИКС Холдинг»ни сотиб олиши мумкин, аммо уларнинг бирлашиши режалаштирилмаган, деб хабар берди«Интерфакс» агентлиги.
«Ҳеч қандай бирлашиш бўлмайди. Балки «МегаФон» «ИКС Холдинг»ни сотиб олар, — дея Усмоновнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда агентлик.
«МегаФон» 70,32 фоизга Алишер Усмоновнинг USM Group компаниясига тегишли, қолган 29,68 фоиз улушига «МегаФон Финанс» шўъба компанияси эгалик қилади.
«Интеллектуальние компьютерние системи» холдинги 2018 йил декабрда рўйхатга олинган ва унинг 99 фоизи Черепенниковга тегишли. Унинг бошқаруви остида 23та актив бўлиб, улар орасида ахборот хавфсизлиги тизимларини етказиб бериш, илмий тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш, инвестициялар билан шуғулланувчи «Форпост», «Цитадель» ва «Криптонит» каби компаниялар бор..
Антон Черепенниковнинг асосий бизнеси ҳамиша Алишер Усмонов билан боғлиқ бўлган – у Усмоновдан сотиб олган ёки Усмоновга сотган.
Уларнинг биринчи оммавий келишуви USM Group компаниясининг Черепенниковга қарашли Virtus.Pro киберспорт жамоасига 100 млн доллар инвестиция киритиши бўлган.
Тасодифий хабарлар
Россиялик амалдор мигрантлар борасида хавотирли таклиф айтди
“Omicron” учун янги вакцина ишлаб чиқарилади
Джокович коронавиурсга қарши дори ишлаб чиқадиган компания акцияларини сотиб олди
Бугун ўйин: Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари учрашувлари статистикаси
АҚШ Федерал тергов бюроси ўзбекистонликни айғоқчиликка мажбурлаган