Ижтимоий тармоқларга Хоразм вилоятида яшовчи уч нафар аёлнинг Ҳаж сафари пайтида ўғрилик қилгани учун қатл этилиб, бошини Арабистонга олиб кетишмоқчи экани ҳақида овозли хабарлар сиздирилди. Уларда айтилишича, уч нафар аёл Ҳаж сафарига борган пайтида Макка шаҳрида дўкондан тилла тақинчоқларни ўғирлагани учун Арабистонга келса, қўлини чопишлари, келмаса калласини чопиб Арабистонга олиб боришмоқчи бўлишган. Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдириб, ушбу хабарларни ёлғон деб топди.
Маълум қилинишича, мазкур овозли хабарда номлари келтириб ўтилган фуқароларнинг Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига қилган мурожаатига асосан текширувлар олиб борилган. Натижада ушбу овозли хабарларни тарқатган шахслар аниқланган.
Дастлабки суриштирувлар жараёнида улар ушбу овозли хабарларни ҳеч қандай асоссиз тарқатгани маълум бўлган.
“Ҳозирги пайтда овозли хабарларни тарқатган шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Қайси вилоятда жиноятчи-ўқувчилар кўплиги маълум бўлди
Huawei Ўртачирчиқдаги мактабга хитой тилини ўрганиш учун ажратилган синфхоналарни янгилашда ёрдам берди
Kатта киши ёш болани ураётгани акс этган видео бўйича маълумот
Тошкент ҳавоси энг ифлос шаҳар бўлди. Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди
“Anorbank” раҳбари Францияда ўғирлаб кетилди