Тошкентда 16 та радар ва видеокамера ўрнатиш жойлари онлайн аукционга чиқарилди. Аукционда энг арзон бошланғич нарх 4 миллион 50 минг бўлса, энг қиммати 81 миллион сўмга баҳоланмоқда.
Энг қиммат объект Гавҳар кўчаси "Олмазор" метро бекати ёнида ва Бунёдкор кўчаси “Тошкент” автовокзали олдида жойлашган. Бу ерда 10 та видеокамера ўрнатиш мумкин. Ушбу объектнинг бошланғич нархи аукционда 81 миллион сўмга баҳоланмоқда.
Шунингдек, кимошди савдосига Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги чорраҳа ҳам қўйилган. Бу ерда 8 та видеокамера ўрнатиш мумкин. Объектнинг бошланғич нархи 32 млн 4 минг сўм.
Туркистон кўчаси, Тошкент шимолий темир йўл вокзали олдида 5 та камера ўрнатиш мумкин. Ушбу жойнинг бошланғич нархи 20 млн 25 минг сўм деб белгиланган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда СЭОМ ходими 40 миллион сўм пора билан қўлга тушди
Россия Шимолий Кореяни Ғарбдан ҳимоя қилади – Лавров
Ўзбекистонда 163та мактаб карантинга ёпилди — Халқ таълими вазирлиги
iPhone’да фирибгарларга қўл келувчи жиддий муаммо топилди
Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари