Ўзбекистон фуқаролари Қатар давлатига визасиз бориш имконига эга бўлди. Бу ҳақда Қатар ҳукуматининг электрон виза беришга мўлжалланган расмий порталида маълум қилинди.
Порталда кўрсатилишича, Ҳиндистон, Эрон, Ирландия, Япония, Қозоғистон, Покистон, Россия, Буюк Британия, АҚШ каби давлатлар фуқаролари ҳам ўзбекистонликлар каби Қатарда 30 кун давомида визасиз қола олади.
Франция, Германия, Италия, Испания, Швеция, Швейцария, Туркия ва Украина каби давлатлар фуқаролари эса ушбу мамлакатда 90 кунгача визасиз вақт ўтказиши мумкин.
Билдирилишича, Қатарга визасиз киришнинг бир қанча шартлари бор. Хусусан, фуқаронинг хорижга чиқиш паспортининг амал қилиш муддати 6 ойдан кам қолмаслиги ҳамда унда қайтиш ёки бошқа давлатга чиқиб кетиш чиптаси бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида Қатар давлати фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда бир суткада 85 фуқаро карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилган — Шоҳрух Ғиёсов
Тошкентда ИИВ ходимлари икки фуқарони калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди (ВИДЕО)
Учқўрғон туманида фуқароларга экин экиш учун ер ажратиб берилмоқда
«Док-1 Макс» иши бўйича суд якунида кимга қандай ҳукм ўқилди?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 нафарга етди