Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари! Келаётган ҳафта давомида республикамиз ҳудудида об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, ҳаво ҳароратининг кескин совуб кетиши кутилмоқда. Бу эса йўл ҳаракати қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликларни келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкин.
Айниқса, кундуз куни қор ва музнинг эришидан ҳосил бўлган сувлар тунгги вақтда қайта музлаб сирпанчиқ ҳосил қилиши мумкинлигини унутманг. Биз барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда тунгги вақтларда ҳаракатланмасликни, айниқса тезлик талабларига қатъий амал қилишларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўраймиз.
Давон йўлларидан ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан янада ҳушёрроқ бўлишни, довонга чиқишда етарлича миқдорда ёнилғи заҳирасига эга бўлишни, иситиш тизими, ойна тозалагичлари носоз бўлган, яроқсиз шиналар ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини сўраймиз.
Тасодифий хабарлар
Саккиз нафар шахс муддатидан илгари жазодан озод қилинди
Эрон Ҳормузни “кемалар қабристони”га айлантириш билан таҳдид қилди
Илон Маск “ўз-ўзидан ўсувчи Ой шаҳри” лойиҳасини эълон қилди
Ҳаммаси эмас! Коронавирусгача чалинган шифокор 100 га яқин беморларни қабул қилган ва…
Ёқилғисиз қолган Россия: Путин Зеленский билан музокараларга тайёр