Мамлакатимизда сўнгги йилларда суд ҳуқуқ соҳасида, аниқ манзилли ёндашувга асосланган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини,фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш ҳамда одилсудловга эришиш даражасини оширишда суд-ҳуқуқтизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишидан бирига айланди.
Бугунги кунда судлар томонидан одил судловни амалга оширишда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланмоқда. Бунда инсонпарварлик тамойиллари ўз аксини топган миллий қонунчилигимиз мустаҳкам пойдевор бўлмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан турли хил сабаблар билан тўғри йўлдан адашган, жиноий қилмишларга қўл урган бўлса-да, хатосини тушуниб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган 8 нафар фуқароларга енгиллик берилган бўлса, берилган имкониятдан тўғри фойдаланмасдан жазо ўташ тартибини бузган4 нафар шахсларнинг жазоси оғирроғига алмаштирилди.
Жумладан, Ғ.Азизов(исми ўзгартирилган)2020 йилнинг 19 сентябрь куни спиртли ичимлик ичган ҳолда Наманган шаҳар 3-кичик туманда жойлашган тунги кулубдан чиқиб, Қ.Акиловани йўловчи сифатида чиққан автомошинага чиқиб олиб уни қаршилик қилишига қарамасдан уриб-дўппослаб, 680.000 сўмлик телфонини синдириб ташлаб, 3.800.000 сўмлик тилла тақинчоқларини ва 60.000 сўмлик телфонини босқинчилик йўли билан қўлга киритади, натижада Жиноят кодексининг 164-моддаси 1-қисмида нaзарда тутилган жиноятни содир этган.
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2020 йил 17 февралдаги ҳукмига кўра Ғ.Азизов Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 164-моддаси 1-қими билан айбдор деб топилиб, 2 йил муддатга озодликдан махрум этиш жазоси тайинланган.
У жазони наъмунали ўтаб, тартиб-қоидаларни бузмаганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судининг 2020 йилнинг 29 октябрдаги ажримига кўра унинг ўталмай қолган 1 йилу 3 ой жазоси Жиноят кодексининг74-моддасига асосан худди шу муддатга ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.
Наманган шаҳар Пробация гуруҳи томонидан Ғ.Азизов 2020 йил 25 октябрда рўйҳатга олинган ва “Нодир” кўп тармоқли хусусий фирмасида ишлаб, белгиланган вақтда пробация гурухи руйхатидан ўтиб, жазони ўтаб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатий ўтганлиги сабабли Наманган шаҳар пробация гурухининг тақдимномасига кўра жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан аввал жазодан озод қилинган.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, халқимизда “Шоли курмаксиз бўлмайди” деган нақл бор. Шунга кўра пробация гуруҳида жазо ўтаётганлар орасида мунтазам жазо ўташ тартибини бузиб, инспекторларнинг огоҳлантиришларига қарамай белгиланган муддатда руйхатдан ўтамасдан, берилган имкониятдан тўғри фойдаланмасдан келаётганлар ҳам йўқ эмас.
А.Ахмедоваввал ҳам бир неча марта жиноят содир этиб ўзига тўғри хулоса чиқармайди. У 2016 йил 12 апрелда И.Хусаиновага 10.000 сўм эвазига гиёхвандлик моддасини сотган. Шунингдек, у жиноий ҳаракатини давом эттириб 2016 йил 11 мамй куни фуқаро И.Гайиповга 15.000 сўм эвазига гиёхвандлик моддасини сотган. Шундан сўнг олиб борилгантадбир натижасида у қўлга олинади.Унинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда уйидан “марихуана” гиёхвандлик моддаси чиқади.
А.Ахмедов ўзининг бу хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми “а” банди, 273-моддаси 3-қисми “а” банди, 276-моддаси 2-қисми “б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2016 йилдаги ҳукми билан 7 йилу 3 ой муддатга озодликдан махрум қилиш жазо тайинланган.
У жазони наъмунали ўтагани сабабли жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 2020 йил 24 февралдаги ажримига асосан Жиноят кодексининг 74-моддасига кўра ўталмай қолган 3 йил 6 ой озодликдан махрум қилиш жазоси шу муддатга ҳар ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.
Аммо, А.Ахмедов унга берилган имкониятдан тўғри фойдаланмайди ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини мунтазам бузгалиги сабабли 2021 йил 22 январда унинг ўталмай қолган 3 йил 5 ой ахлоқ итузатиш ишлари жазоси, шу муддатга озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилган. Буни қаранки у жазони ижро этиш муассасасида доим жазони интизомли ўтайди шунинг учун ҳам бу сафар унга имконият берилиб, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2021 йил 1 апрелдаги ажрими билан яна унинг ўталмай қолган 3 йил 2 ой жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.
А.Ахмедов 2021 йил 19 апрелда Наманган шаҳар пробация гурухи томонидан рўйхатга олиниб, унга жазони ўташ тартиби тушунтирилган.У 2021 йил “Гулмир” МЧЖга ишчи бўлиб кириб жамият билан шартнома тузиб, жзони ўташни бошлаган.
Аммо у МЧЖда ҳам кўп ишламайди ва ишга келмаганлиги сабабли уни 2021йил 1 июндан ишдан бўшатиб юборилади.
Пробация гурухи инспекторининг тушунтиришларига ва талабларига қарамай А.Ахмедов жазони ўташдан бўйин товлаб келган.
Шундан сўнг, А.Ахмедовга нисбатан Наманган шаҳар пробайия гурухи томонидан судга тақдимнома киритилиб, унинг ўталмай қолган 3 йил 1 ой жазосини оғирроқ жазога алмаштириш сўралган.
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан унга нисбатан қиритилган тақдимнома кўриб чиқилиб, унинг жазоси 3 йил 1 ой озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Ушбу ишларни судда кўриб чиқиш жараёнида жазодан муддатидан аввал шартли озод қилинганлар билан суҳбат ўтказилди. Уларга ҳақиқатдан тузалиш йўлига ўтганларига ишонч ҳосил қилингани, яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланиб, мамлакатимиз равнақига хисса қўшиб меҳнатга ҳалол муносабатда бўлишларини, агарда шартли равишда жазодан озод қилинган шахс жазодан озод қилинган муддатда қайта жиноят содир қилса, ушбу жазо муддати Жиноят кодексининг 60-моддасига мувофиқ қўшиб берилиши тушунтириб ўтилди.
Хулоса қилиб айтганда, ушбу шахсларнинг жазодан шартли озод қилиниши келажакда давлатимиз, қонунларимизга бўлган ишончини ошириш, уларнинг қонунларимизга риоя қилишида муҳим аҳамият касб этади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда автомашина олиб қочган шахс ЙТҲда ҳалок бўлди
Икки ярим яшар болани уриб ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга «кесилди»
Чимёнга борадиган йўл нега тўсиб қўйилаётгани ҳақида ИИБ маълумот берди
Шифокорларга уй берилади
Фарғоналик аёл турмуш ўртоғини ваҳшийларча ўлдирди