Индонезиянинг Шарқий Ява провинциясида истиқомат қилиб келган Сунарто исмли шахс йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлгани эълон қилинган ва кўмиш маросимлари ўтказилган эди. Аммо маросимлар якунига етгандан сўнг Сунарто ўз уйига қайтиб келди.
Гап шундаки, мотоциклда учралган ЙТҲда ҳалок бўлган шахснинг жасади таниб бўлмас даражага келиб қолган эди. Унинг ёнида ҳужжатлари ҳам бўлмаган ва полиция марҳумнинг шахсини мотоциклга қараб аниқлаган. Мотоцикл 40 ёшли Сунартога тегишли эди ва жасадни айнан унинг қариндошлари кўмишган.
«Ҳатто жасадни ювиш вақтида ҳам қариндошлари уни бошқа одам эканини айти олишмади», — дейди ҳудуд полиция бошқармаси бошлиғи Али Канта.
Кўмиш маросими якунига етгандан сўнг орадан 7 соат ўтиб Сунарто уйига қайтиб келди. Унинг айтишича, «вафоти» ҳақида ишхонасидаги ҳамкасбларидан эшитган. Сунарто қурилиш компаниясида ишлайди ва уч ой муқаддам пулга эҳтиёж сезиб, Вариим исмли танишидан қарз олган. Гаров сифатида мотоциклини қолдирган. Афтидан айнан Вариим йўл-транспорт ҳалокатида вафот этган эди.
Вариимнинг қариндошлари бу ҳақда эшитгандан сўнг кўмиш маросимини қайта ўтказишмади ва қабр устидаги ёзувни алмаштириш билан кифояланишди.
manba: Xabar.Uz
Тасодифий хабарлар
Наманган ҳокимининг собиқ ўринбосари ЙТҲда вафот этди
Ўзбекистонда 2 мингдан зиёд номсиз кўчалар, 1 миллиондан ортиқ рақамсиз уйлар бор
Араб давлатлари лигаси Исроилга шарт қўйди
Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланди
Самарқандда Malibu'нинг 3 йўловчиси мудҳиш ЙТҲ қурбони бўлди