Колумбиянинг Синсележо шаҳрида тирик бемор ўлик деб топилиб, ўликхонага юборилган ва у ҳушига келганида, уни ташқарига чиқаришни рад этишган. Бу ҳақда Daily Mirror хабар бермоқда.
67 ёшли Хуан Хосе Мунос Ромеро юқори қон босимидан шикоят қилиб касалхонага ётқизилди. Бир неча соат ўтгач, Ромеронинг оиласига бу одам вафот этганлиги ҳақида хабар беришди. Қариндошларига марҳумнинг жасадини кўрсатишмаган, чунки Covid-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар бунга имкон бермаган.
Бироқ, беморнинг қизи, тақиққа қарамай, ўликхонага кириб, у ерда отаси нафақат тирик, балки ҳушига келганини билиб қолди. Шу билан бирга, шифокорлар қизни Ромеро ўлганига ва ҳаёт белгилари ўлимдан кейин кузатиладиган нормал физиологик реакция эканлигига ишонтиришда давом этишди. Қиз уларнинг далилларига ишонмади ва Ромерони касалхонага ётқизишни талаб қилди. Ҳозир эркак даволанмоқда.
Тасодифий хабарлар
Сўнги уч йилда Ўзбекистон йўл таъмирланишига қанча сарфлади?
Хитой «Ролс ройс»и Ўзбекистонда, унинг нархи осмонда
Афғонистонда «Толибон» ва қаршилик кучлари ўртасида жанглар бўлмоқда
Шу ростми? 1 январдан 100 доллар 90 сўмга тенг бўлади!
Президент топшириғи: ходимлар шанба куни 17:00 дан кейин ишда қолмасин, якшанба кунини оила даврасида ўтказсин