Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир нечта рейслар Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Хусусан:
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Жидда йўналишидаги HY5343 рейси соат 6:18 да Тошкент аэропортига қайтиб қўнди.
Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналишидаги FZ1942 рейси маҳаллий вақт билан соат 6:37 да қўнди.
Шунингдек, Air Cairo авиакомпаниясининг Олмаота – Шарм-аш-Шайх йўналиши бўйича SM882 рейси (07:46) ва Qatar Airways авиакомпаниясининг Сеул – Доҳа йўналиши бўйича QR8985 рейси (07:57) Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Centrum Air авиакомпаниясининг эса Тошкент – Доҳа йўналиши бўйича C63341 рейси учиши аэропортда кечиктирилди. Йўловчилар вақтинчалик терминалга жойлаштирилди.
Парвозлар ҳолати ҳақида батафсил маълумот олиш учун авиаташувчига мурожаат қилиш мумкин.
Тасодифий хабарлар
2 млрд долларлик сирли биткоин ҳамёни 14 йил деганда “жонланди”
Ўзбекистонда яна бир киши коронавирусдан вафот этди
Дунёнинг энг ҳурмат қилинувчи жамоат арбоблари рейтинги эълон қилинди
Олимлар: “ Тез орада Америка бутунлай йўқ бўлиб кетади”
Наманганда бир кунни узида 62 киши коронавирусдан бутунлай соғайди