28 ёшли Гана фуқароси бойлик ва пул жалб қилиш мақсадида тобутда уч кун ўтказди. Бу ҳақда “My Joy Online” хабар берди.
Қайд этилишича, содир бўлган воқеа маҳаллий овчи сайр пайтида қабристонда тобутнинг ўзини кўриб қолганидан кейин маълум бўлган. Унинг итлари ушбу буюм томон югуриб борган, шундан сўнг эркак ичкарида кимдир борлигини тахмин қилган.
У тобутга яқинлашиб, ўт очиш билан таҳдид қилганида, ичкаридан дорихона шохобчаси эгаси чиққан. Ўша пайтда атрофдан гўёки шифобахш ўсимликлар йиғиб юрган табиб ўтиб қолган. Улар биргаликда йигитни қишлоққа олиб борган.
Қишлоқда “тобутдан чиққан эркак” билан нима юз берганини билишга ошиққан маҳаллий аҳолидан иборат катта томошабинлар гуруҳи тўпланган. Улардан баъзилари “жабрланувчи”га полиция чақиришни таклиф қилган.
Тахминларга кўра, дорихона эгаси тобутда уч кун ўтказган. У қадимги ритуал доирасида пул жалб қилиш учун ушбу усулни қўллаган. Натижада эркак содир бўлган воқеанинг барча тафсилотларини аниқлайдиган полицияга топширилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда интернет тезлиги кўтарилдими?
Алишер Усмонов Ўзбекистонга яна 5 млн доллар ажратди
Эрдўған Мирзиёевни қайта сайлангани билан қутлади
Видеоселекторда ходимасини қучоқлаб ўтирган мансабдор ишдан олинди
Нью-Йоркда ўзбек мактаби очилди