Ҳар иккала айбланувчи ҳам муқаддам жиноят содир этишган.
Жорий йилнинг 8 август куни Жиззах вилояти Дўстлик тумани, "Ғофур Ғулом" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1971 йил туғилган Л.С. туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у номаълум шахслар яшаш уйидан 35 миллион сўм пул ва 13 дона ҳар хил турдаги тақинчоқларини ўғирлаб кетганини билдирган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноят "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1994 йилда туғилган А.Н. ва "Ғофур Ғулом" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1994 йилда туғилган И.Б. томонидан содир этилгани аниқланди.
Гумондорлардан 5 миллион сўм пул ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, ҳар иккала айбланувчи ҳам муқаддам жиноят содир этишган.
Тасодифий хабарлар
Manba: Andijon shahar hokimining ishqiy munosabatlari faoliyatiga putur yetkazdi
ХТВ 16 ёшга тўлган ўқувчиларни огоҳлантирди
Наманганда йигит ниқоб кийиб аёл кишининг уйига бостириб кирди
Уйчи туманига Ҳоким, Прокурор ва ИИБ бошлиғи тайинланди
Давлат солиқ қўмитаси раиси Наманганда тадбиркорлар билан учрашув ўтказди