Ернинг айланиш тезлиги ўзгариб бораётгани сабабли жаҳон вақти Ернинг айланишига боғлиқ бўлмаган тизимга ўтказилиши мумкин. Бу ҳақдаги тадқиқот “Naked Science”да эълон қилинди.
Қайд этилишича, ҳозирда дунёда 1972 йилдан бери мувофиқлаштирилган универсал вақт – UTC қўлланиб келинади ва у атом соатлари асосида синхронлаштирилади. Бироқ Ернинг айланиш тезлиги доимий эмаслиги сабабли атом вақти билан Қуёш вақти ўртасида фарқ пайдо бўлади.
Ушбу тафовутни бартараф этиш учун 1972 йилдан бери 27 марта “кабиса сонияси” қўшилган. Аммо сўнгги йилларда Ернинг айланиши тезлашгани сабабли энди аксинча, бир сонияни олиб ташлаш яъни манфий “кабиса сонияси”ни жорий этиш зарурати пайдо бўлган.
Олимларни эса бу жараённинг технологик тизимларга таъсири хавотирга солмоқда. Чунки ҳозиргача манфий “кабиса сонияси” қўлланилмаган ва кўплаб компьютер дастурлари вақтга бир сония қўшилиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Бу коммуникация ва сунъий йўлдош навигацияси тизимларида кенг кўламли носозликларга олиб келиши мумкин.
Маълумотларга кўра, муаммони ҳал қилиш учун олимлар атом вақтини Қуёш вақтидан ажратишни таклиф қилмоқда. Бунда икки вақт тизими аста-секин бир-биридан фарқ қилиб боради ва юзлаб йиллардан кейин уларни “кабиса соати” ёрдамида яна мослаштириш мумкин бўлади.
Жорий йилнинг октябрь ойида Версаль шаҳрида Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюросининг бош конференцияси бўлиб ўтади. Унда “кабиса сонияси”нинг келажаги бўйича қарор қабул қилиниши мумкин.
Агар таклиф маъқулланса, янги тартиб 2027 йил 20 майдан амалга кириши кутилмоқда. Шундан сўнг, “кабиса сониялари”дан фойдаланиш тўхтатилади ва атом вақти Қуёш вақтидан аста-секин узоқлашиб боради. Уларнинг фарқи тахминан 1000 йил ичида бир соатга етиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Кучли шамол ва чанг-тўзон. Ички ишлар ҳайдовчиларга мурожаат қилди
АҚШ ЕИни сўз эркинлигини чеклашда айблади
ЕИ Россияга ёрдам берган Марказий Осиё давлатларига санкция қўлламоқчи – “The Telegraph”
Oʻzbekistonda yangi modeldagi avtomobillar ishlab chiqarishga 2,1 trln soʻm ajratiladi
Макгрегор 40 сонияда “Instagram қироли”ни “қамбағал”га айлантирди