Ички ишлар вазирлиги тизимида давлат харидларида 186 миллиард сўм буджет маблағи ўзлаштирилгани аниқланиб, вазир ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва департамент бошлиғи Рустам Турсуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда бугун, 27 январь куни Президент раислигида ўтаётган Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
“Билиб қўйинглар, давлатнинг ҳар бир сўми бўйича таъсирчан назорат ўрнатилади. Жавобгарлик муқаррар, жазо қаттиқ бўлади!”, деган Президент.
Шу боис, яқинда Администрация ва давлат идораларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тизими йўлга қўйилган.
Қисқа муддатда бюджетга тушум, талон-торож, молиявий камчиликлар бўйича 53 триллион сўм ва ташқи савдо операцияда 8 миллиард доллардан ортиқ қарздорлик аниқлангани ўта аянчли ҳолат экани қайд этилган.
Коррупциявий схемалар бўйича 4,2 триллион сўм зарар аниқланиб, 1,3 триллион сўми ундирилган, 55 нафар шахс қамоққа олинган.
Масалан, Ички ишлар вазирлиги тизимида давлат харидларида 186 миллиард сўм буджет маблағи ўзлаштирилгани аниқланиб, вазир ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва департамент бошлиғи Рустам Турсуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Умуман, давлат идоралари ва корхоналарида хавфсизлик учун масъуллар фаолиятини ҳам танқидий қайта кўриб чиқиш вақти келгани қайд этилган.
“Бизга юқори касбий компетенцияларга эга, талабчан ёш раҳбарлар корпуси керак”, деган Президент.
Ҳуқуқ-тартибот тизимида хизмат ўташ чегараси полковниклар учун 55 ёш, генераллар учун 60 ёш бўлсада, ҳозир бу ёшдан ошган 300 дан ортиқ ходим раҳбарлик лавозимида ишлаётгани кўрсатиб ўтилган. Ваҳоланки, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида раҳбар кадрларнинг барчасининг ёши 50 ёшдан кичик.
Раҳбарликка ёш кадрларни қўйиш, пенсия ёшидагиларнинг тажрибасидан мураббий ва ўқитувчи сифатида фойдаланиш ёки маҳаллада ёшларга устозлик қиладиган тизим яратиш муҳимлиги қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
Хўжайли туманида ошхона портлаб, бир киши ҳалок бўлди
Ўзбекистонликлар мустақиллик байрами муносабати билан 5 кун дам олади
“... лекин айнан журналистлар, блогерлар кўпчиликни қийнаётган жиддий муаммолар ҳақида бизни огоҳлантиряпти” Президент журналист ва блогерлар ҳақида
Фарғона ҳокими Наманган аҳлини табриклади
Вазирлар Маҳкамаси айрим давлатлар учун Россияда юк ташишга жавобан тақиқ жорий қилди